Саудия Арабистони Россиядан қурол-яроғ ва мудофаа комплекслари сотиб олиши мумкин, деб баёнот берди мамлакат ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр.
“Таъкидлаб ўтиш мумкинки, Саудия қироллигига Россия қурол-яроқларини ва мудофаа комплексларини сотиб олишга ҳеч нарса тўсқинлик қилмайди. Бу мавзу мамлакатларимизнинг ҳарбий экспертлари томонидан кўриб чиқилмоқда”, – деди у RT каналига берган интервьюсида.
Икки давлат ўртасида ҳарбий шартноманинг имзоланиши, ал-Жубайрнинг айтишича, музокаралар натижаларига боғлиқ бўлади.