Британиялик ўта оғир вазн тоифасида иштирок этувчи боксчи ўзининг навбатдаги рақиби украиналик боксчи, мутлақ жаҳон чемпиони Владимир Кличко устидан ғалаба қозонишга ўзининг имкониятлари баланд деб ҳисоблашини айтди. Бу ҳақда боксчи Daily Mail нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Менинг Владимир Кличко устидан ғалаба қозонишимга қанчалик ишончим комил? Миллиард фоизга, чексиз кўп миқдордаги фоизга ишончим комил. Мен Дерек Чисора билан ўйнаб-ўйнаб ғалаба қозонаман, у билан жанг осон кечади деб айтган эдим ва шундай бўлиб чиқди. Мен нима десам, ўша бўлади. Нимага шундай бўлади билмайману, бироқ бу бор нарса. Шунинг учун менга ишонишингиз мумкин – мен Владимирни 7-8-раундда нокаутга учратаман. У энди қариб қолган ва тез чарчаб қолади, шунинг учун мен уни аниқ нокаутга учратаман”, деб айтмоқда Фьюри.

Маълумот учун, Кличко – Фьюри жанги жорий йилнинг кузида Германияда ёки Британияда бўлиб ўтади.