2013 йили Юқоричирчиқда рўйхатдан ўтган “Азимхон-Азизбек Файз” МЧЖ хўжайини Анваржон Тошев кўплаб молиявий жиноятларда айбланиб, жазога тортилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри хабар бермоқда.
Айтилишича, у солиқлар тўлашдан бўйин товлаб, давлат манфаатларига 58 млн 840 минг сўм зарар келтирган.

Бундан ташқари, тупроқдан фойдаланиш учун махсус лицензия олмай, қазиш ишларини олиб борган ҳамда ғишт тайёрлаб, сотган. МЧЖдан сотилган 174 млн 408 минг сўмлик ғиштларни ҳужжатларда акс эттирмаган.
Текширувлар натижасида Тошевнинг келтирган зарари фош қилинди, ўзи эса жавобгарликка тортилди.