Маҳсулотни штирх-кодлаш бўйича Туркманистон миллий ташкилоти GS1 халқаро ташкилотига қабул қилинди. РИА Новости агентлигининг маълум қилишича, Туркманистон маҳсулотларига халқаро штрих-код берилди.
Бош вазирнинг савдо ва бизнес масалалари бўйича ўринбосари Полвон Тағанов бу ҳақда ҳукумат йиғилишида маълумот берган. Туркманистоннинг талабномаси GS1 ташкилотига аъзо 111 мамлакат вакиллари томонидан Сиднейдаги мажлисда маъқулланган.
Энди Туркманистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар 483 рақамларидан бошланувчи штрих-код билан белгиланади.