Яман пойтахти Санодаги масжидлардан бирининг яқинида портлаш содир этилди. Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар берди.
Айтилишича, масжид олдида қолдирилган автомобиль портлатиб юборилган. Қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.
Воқеа сабаблари ойдинлаштирилмоқда.