Pepper русумларининг биринчи партияси Японияда бир дақиқа ичида сотилиб кетди. Компания сайтида маълум қилинишича, партия минг дона маҳсулотдан иборат бўлган.
Буюртма қабул қилиш ва етказиб бериш ишлари билан Softbank шуғулланган.
Aldebaran Robotics SAS томонидан ишлаб чиқилган Pepper роботлари гапира олади, суҳбат қура олади, одамнинг юз ифодасидан кайфиятини билиб, шунга қараб муомала қила олади, бундан ташқари, оддий топшириқларни бажара ва уй ишларини қила олади.
Роботнинг нархи 213 840 иена (1.8 минг доллар). Дастурий таъминот ва хизмат кўрсатиш билан роботнинг харажатлари йилига 956 448 иенага (8 минг доллар) тушади.