2015 йилнинг 18 декабрида жаҳон экранларига чиқарилиши режалаштирилаётган “Юлдузлар жанги” фильмининг янги қисми – “Юлдузлар жанги. Эпизод VII: Кучнинг уйғониши” фильмининг трейлери интернетда намойишлар йиғиш бўйича рекорд ўрнатди. Бу натижа ҳақида 19 июнда Гинесс рекордлар китоби эълон қилди.
Фильмнинг трейлери апрель ойида дастлабки 24 соат намойиши давомида YouTube порталида 30,65 млн намойишни тўплаган. Ҳали ҳеч қайси бир трейлер бундай катта миқдорда намойиш йиғишга муваффақ бўлмаган.

Голливудлик мутахассисларнинг фикрича, “Юлдузлар жанги” фильмининг навбатдаги 7- фильмига бундай катта қизиқиш билдирилиши унга молиявий муваффақиятни кафолатлайди. Ушбу ҳафтанинг бошига келиб трейлернинг намойишлари сони 54,2 млн га етди.
Бу натижа ушбу киносериалнинг биринчи рекорди эмас. Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2012 йилда “Юлдузлар жанги”нинг барча қисмлари келтирган даромад 30,5 млрд долларга етди. Бу миқдорга нафақат намойишларга сотилган чипталар, балки фильм билан боғлиқ видеоўйинлар, кассеталар, маҳсулотлар савдосидан тушган пуллар ҳам киради. Ушбу киносериал бу натижа бўйича ҳозирда дунёда 1-ўринни эгаллмоқда.