Уэльс пойтахти Кардиффда жойлашган “Миллениум” стадиони 2016/2017 мавсум Чемпионлар Лигасининг финалини қабул қилади. Бу ҳақда Британиянинг Sky Sports телеканали хабар берди.
29 июнь куни УЕФА ижроия қўмитасининг Прагадаги йиғилишида бу борада расмий маълумот берилади.
Чемпионлар Лигасининг ҳал қилувчи ўйинига ушбу стадион биринчи марта меҳмонлик қилади. 2011 йилдан буён Буюк Британияда мусобақа финали учинчи марта ўтказилиши – Лондондаги “Уэмбли” стадиони 2011 ва 2013 йилги финалларни қабул қилган.