Афғонистон қуролли кучлари Тожикистон билан чегарада жойлашган Бадахшон вилоятининг жангарилар назорат қилаётган бир туманини тортиб олди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Вазирлик вакили Сиддиқ Сиддиқийнинг Khaama Press агентлигига берган маълумотларига қараганда, ҳарбий амалиёт чоғида 120 нафар жангари йўқ қилинган. Ҳаракатлар Бадахшоннинг Ямғон туманида амалга оширилган.
Сиддиқийнинг қайд қилишича, йўқ қилинган жангариларнинг 6 нафари командирлар бўлган. Улардан бири, ўз навбатида, Тожикистон фуқароси бўлган.
Бундан ташқари, “Толибон” ҳаракати жангарилари Қундуз вилоятининг туманларидан бирини эгаллаб олгани хабар қилинмоқда.