Америка Кубоги-2015 да Аргентина терма жамоаси гуруҳ босқичининг Ямайкага қарши 3-ўйинида рақиб жамоа устидан 1:0 ҳисобида минимал устунлик билан ғалабага эришди ҳамда гуруҳда 1-ўринни эгаллаб, плей-офф босқичига йўлланма олди. Учрашувдаги ягона голни “Наполи” ҳужумчиси Гонсало Игуаин 11-дақиқада киритди. Аргентина аввалги икки учрашувда Уругвай устидан ғалаба (1:0), Парагвай билан эса дурранг натижа (2:2) қайд этган эди. Терма жамоа сафида ўзининг 100-ўйинини ўтказган Лионель Месси ҳеч қандай самарали ҳаракатлар билан ажралмади.
Аргентина терма жамоаси Анхель Ди Мария учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. “Манчестер Юнайтед” яримҳимоячиси учрашувда голли узатма амалга оширди ва ўйиннинг 84-дақиқасида алмаштирилди.