Голливудлик актриса Анжелина Жоли Туркиянинг жануби-шарқий қисмида жойлашган суриялик қочқинлар лагерига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.
Қайд этилишича, актриса Мардин шаҳрида ўзининг Шайло исмли қизи билан кўриниш берган.
БМТ маълумотларига кўра, айни дамда Туркияда Суриядан энг кўп қочқин – деярли 1,6 млн киши жойлашган.