АҚШнинг Чарльстон шаҳридаги черковлардан бирида 9 кишини отиб ташлаган АҚШ фуқароси Дилан Руф “Родезиянинг охирги вакили” номли ўз сайтини Россияда рўйхатдан ўтказгани маълум бўлди. Бу ҳақда Chicago Sun-Times нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг маълумотларига кўра, Руф Россиядаги сервислардан бирининг хизматларидан шахсий маълумотларни яшириш мақсадида фойдаланган.
Аввалроқ қотил ўзининг сайтида у содир этган қотилликнинг сабабини изоҳлаб берувчи ҳужжатни чоп этгани маълум бўлганди.