Эрон хавфсизлик хизмати эркаклар ўртасида волейбол бўйича Жаҳон лигасининг Эрон ва АҚШ ўртасидаги учрашувига аёл томошабинларни қўймади. Бунда учрашувга нафақат маҳаллий мухлисалар, балки журналист аёллар ҳам қўйилмади.
Эрон ҳукумати яқинда аёлларнинг спорт тадбирларига ташриф буюриш қоидаларини бироз юмшатган эди, бироқ кўринишича улар нуфузли диний гуруҳлар босими остида ушбу қоидаларни яна кучайтиришга қарор қилишган кўринади.
Учрашув Эрон термасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.