АҚШнинг Пенсильвания штатида жойлашган Филадельфия шаҳрида содир бўлган отишмада етти киши яраланди. NBC10 телеканалининг хабар беришича, уларнинг икки нафари ёш болалардир.
Айтилишича, номаълум шахс тўсатдан ўтиб кетаётган одамларга қарата ўқ уза бошлаган, сўнг воқеа жойидан яширинган. Унинг ким эканлиги ҳали аниқланмади.
Ярадорлар шифохонага ётқизилди.