Анъанавий Фудокан каратэ халқаро федерацияси президенти Илия Йорга Ўзбекистонга ташриф буюради. Айтилишича, бу унинг мамлакатга тўртинчи ташрифи бўлади.
Илия Йорга каратэда Фудокан йўналишининг асосчиси, 10-дан қора белбоғ соҳиби, бир неча бор жаҳон ва Европа чемпионатлари ғолиби, шунингдек, тиббиёт доктори, Белград университетининг профессори ҳисобланади. У Ўзбекистонга маҳаллий фудокан каратэ федерацияси президенти, жаҳон чемпиони, 6-дан соҳиби Шуҳрат Анваровнинг таклифига биноан ташриф буюрмоқда.
25-27 июнь кунлари 76 ёшли Йорга 6-35 ёшдаги 200 нафар спортчига бир нечта маҳорат мактаби ва ўқув-методик семинарлар ўтади.