“Маҳалла” жамоатчилик хайрия жамғармаси республика бошқаруви ҳуқуқшуноси Соқижон Каримовнинг айтишича, бугунги кунда республикамиздаги барча фуқаролар йиғинлари учун иш вақти соат 9:00 дан 18:00 гача қилиб белгиланган.
“Ҳеч қаерда маҳалла фуқаролари йиғини томонидан тақдим қилинадиган маълумотномалар учун фуқаролар пул беришлари кераклиги белгиланмаган, маълумотномалар бепул берилиши керак”, деб айтди Каримов “Оила даврасида” газетасига берган интервьюсида.
Каримовнинг таъкидлашича, маълумотномалар тақдим қилинаётганда маҳалла фуқаролари йиғини ходимлари коммунал хизматлар учун қарздорлик мажудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома ёки улар учун ҳақ тўланганлигини кўрсатувчи квитанцияларни талаб қилишга ҳақли эмаслар.