Москвада 1933 йилдан буён энг кучли бир кунли ёғингарчилик миқдори кузатилди. Бу ҳақда шаҳар метеобюросига таянган ҳолда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
20 июнь куни Москвада 31.7 мм ёмғир ёққан, бу 1933 йилда кузатилган кунлик максимумдан (23 мм) ошиб кетди.
Июнь ойида ойлик ёғингарчилик меъёри 120 фоизга ошиб кетди (92 мм).