Хонанда Наргиз Зокирова Москвадаги шифохоналардан бирига ётқизилди. Айтилишича, у Катта Кремль саройида битирувчилар концертида чиқиш қилаётган пайтда саҳнадан тушиб кетган.
Воқеа 19 июнь кечаси содир бўлди. Зокированинг ўзи саҳнадан тушаётган пайти зинага нотўғри оёқ қўйгани туфайли йиқилиб тушганини айтди. Шифокорлар у умуртқасининг бел қисмидан жиддий жароҳат олган.
Хонанда шифохонада олиб қолинмаган, уйига қайтариб юборилган. Лекин шифокорлар унга бир муддат дам олишни тавсия қилган.