НАТОга аъзо давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари Россиянинг ядровий стратегиясини муҳокама қилади. Бу ҳақда Die Welt нашри хабар бермоқда.
Вазирларнинг учрашуви қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумот келтирилмаган. Учрашув асносида Россиянинг ядровий қурол қўллаш имкониятлари ҳамда альянс иштирокчиларининг бунга қарши чора-тадбирлари муҳокама қилинади.