Украина ҳарбийлари учун янги техник шартлар бўйича яратилган кийим-бошлар кейинги ҳафтадан етказиб берила бошланади, деб ёзмоқда “Украинская правда” газетаси.

Бу ҳақда Украина президенти маслаҳатчиси Юрий Бирюков ўзининг фейсбукдаги хабарида маълум қилди.

Аввалроқ Киев Халқаро валюта жамғармасининг кредитидан 3,8 млрд долларини қурол-аслаҳа учун ишлатишни режалаштираётгани маълум қилинганди.

Украина ХВЖнинг кредит маблағларининг биринчи траншини олгандан кейин мамлакат мудофаасига сарф-харажатларни ЯИМнинг 1,2 фоизидан 5,1 фоизигача оширди. Шу тариқа 2015 йилда Киев 3,8 млрд долларлик қурол-аслаҳа сотиб олади, Мудофаа вазирлиги 500 дан ортиқ турдаги ҳарбий техника ва амуницияга эга бўлади.