Тошкент вилоятининг Пскент туманида тажрибали боғбон Абдусами Абдумавлонов томонидан 250 ёшли анжир дарахти парвариш қилиб келинмоқда. У ҳақдаги лавҳа “Менинг боғим” кўрсатувида намойиш этилди.
Энциклопедияларда анжир 150-200 йил яшайди, деб кўрсатилади. Лекин, боғбоннинг ишонтирича, ушбу дарахт бундан ортиқ ҳам яшаши мумкин.
“Ўзим 75 ёшга чиқ¬қанман. Бу анжир дарахтини бобомиз эккан ва ёши тахминан икки ярим асрдан ошган. Унинг қачон экилганини ўзим ҳам кўрмаганман. Аммо унинг томири ва асосий танасигина шу ёшга эга. Қариган шохлари кесиб ташланиб, ёшлари қолдирилиб, ёшартириб борилаверади. Аммо шунча пайтдан бери асраб-авайлаб келиш учун анча меҳнат ҳам сингиши керак, албатта. Пскентда уч-тўрт боғбон анжир етиштирарди”, – деди боғбон ўз интервьюсида.