“Саутгемптон” жамоаси бош мураббийи Роналд Куманнинг фикрича, ҳужумчи Мемфис Депай “Манчестер Юнайтед” таркибида ўз ўйинини топиши учун вақт керак бўлади.
“Жамоа Депай учун катта пул тўлади. Албатта, улар келажакни ўйлаб ҳам харидларни амалга ошира олади. Улар деярли ўйнамаётган Ди Мария учун шунча пул тўлаган экан, Фалькаонинг ижараси учун шунча пул тўлаётган экан, демак, улар учун 31 млн евро унча қиммат нарх эмас”, – деди мутахассис.
Куманнинг фикрича, Депай ҳар бир учрашувда иштирок этмайди. Унинг ёшлиги, бундан ташқари, голландиялик эканлиги, мураббийнинг фикри бўйича, тезда шароитга мослашишга тўсқинлик қилади.
Шунингдек, Куман ўтган мавсумда Депайни сотиб олишга ҳаракат қилганини тан олди.