Россия яқин орада Шимолий муз океанидаги оролларда қирувчи авиация жойлаштиришни режалаштирмоқда. Ҳозирда у ерда янги радиалокацион станциялар жойлаштирилмоқда. Бу ҳақда Россия ҳаво ҳужумига қарши ҳаво-коинот мудофааси қўмондони ўринбосари Кирилл Макаров маълум қилди.
“Биз Россия Арктикада ўз кучини ошираётгани ҳақида гапирмоқдамиз. Қуролли кучлар ҳам бу борада четда қолмаяпти. Бугунги кунда Шимолий муз океанидаги оролларда “Панцирь” зенита ракета-тўп мажмуалари каби янги қурол воситалари, янги радиалокацион станциялар жойлаштирилмоқда, яқинда қирувчи авиация олиб келинади”, деб айтмоқда Макаров.