Россия Мудофаа вазирлигида Россияда “рангли инқилоблар” бўлишининг реал хавфи борлиги ва у узоқ давом этиши мумкинлиги айтилмоқда, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
Бу ҳақда Россия Қуролли кучлари шахсий таркиби билан ишлаш бош бошқармасининг бошлиғи, генерал-майор Михаил Смислов “Русская служба новостей” эфирида айтиб ўтди.
“Биз “рангли инқилоблар” каби кўринишлар пайдо бўлганининг гувоҳи бўлмоқдамиз, улар муаяйн хавф солишини англаймиз. Охирги вақтлардаги воқеалар бу хавфлар реал эканлигини ва узоқ вақт давом этишини кўрсатмоқда. Табиийки, бу хавфларни қандай қайтаришни билиш керак”, деб айтди Смислов.
Май ойи охирида Россия Мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов “ғарб схемаси бўйича ўтказилган Украинадаги “рангли инқилоб” тўғридан-тўғри Россия манфаатларига таъсир қилди”, деб айтган эди.