Саудия Арабистони ҳукумати ўз фуқароларига WikiLeaks порталида “Саудия телеграммалари” лойиҳаси остида чоп этилган махфий ҳужжатларни ўқимасликни маслаҳат берди.
“Ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ўз ватанингиз хавфсизлигига зиён етказиши мумкин бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни топиш учун турли сайтларга киришдан эҳтиёт бўлинг”, деб айтилмоқда Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги расмий твиттерида.
“Саудия телеграммалари” лойиҳаси доирасида чоп этилган ҳужжатлар орасида қироллик Ташқи ишлар вазирлигининг бутун дунё бўйлаб қироллик элчихоналари билан олиб борган махфий ёзишмалари, Саудия Арабистони турли давлат идоралари, жумладан, Ички ишлар вазирлиги ва развекда хизматининг ҳисоботлари мавжуд.
Ҳаммаси бўлиб порталда Саудия Арабистонига тегишли 70 мингдан зиёдроқ ҳужжат чоп этилган.