“Барселона” футбол жамоаси яримҳимоячиси Серхио Бускетс жамоа истаса ҳар йили требл (бир мавсумда Испания чемпионати, Испания кубоги ва Чемпионлар Лигасида ғолибликни қўлга киритишни назарда тутмоқда) амалга ошириши мумкинлигини айтди.
“Ғалабалар қувончидан асло чарчаш мумкин эмас. Ютган саринг ютгин келаверади. Бизда аъло даражадаги ўйинчилар, ажойиб ёш жамоа ва бундай юқори даражада иштирок этишни яна кўплаб йиллар давом эттиришга катта имконият мавжуд.
Чемпионлар Лигаси финалида Алвес, Маскерано ва Иньестадан ташқари қолганлар 30 ёшдан кичиқроқ эди. Жуда ёш Тер Штеген, Неймар, Альба ва бошқаларнинг ёши 23 дан 28 ёшгачани ташкил қилади.
Биз истасак ҳар йили треблни амалга оширишимиз мумкин. Ҳеч ким енгилмас бўла олмайди, бироқ бизда катта салоҳият бор”, деб айтмоқда Бускетс.