Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер Германиянинг Халле шаҳрида ўтказилган теннис мусобақасининг финалида италиялик Андреас Сеппи устидан 7:6 (7:1), 6:4 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа ғолиби бўлди. Учрашув 1 соат 48 дақиқа давом этди.