22-28 июнь кунлари Тошкентда олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг талаба қизлари ўртасида футбол чемпионати ўтказилади. Унда, шунингдек, хорижий олийгоҳларнинг Тошкентдаги филиалининг жамоалари ҳам иштирок этади.
Тадбир ташкилотчилари аёллар футболи, аёллар мини-футболи ва пляж футболи федерациясидир.
Мусобақанинг финали 28 июнь куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.