Уимблдон-2015 томошабинларига трибуналарда ҳар қандай турдаги электрон ускуналардан фойдаланиш тақиқланади. Бу ҳақда Бутунинглиз лаун-теннис клубининг IT-технологиялар бўйича директори Алекс Уиллис маълум қилди.
“Мухлислар клуб ҳудудига планшет ва смартфонлар олиб кириши мумкин бўлади, аммо улардан ўйин чоғида фойдаланиш мумкин бўлмайди. Қўнғироқ қилиш, суратга ва видеога олиш тақиқланади. Қоидабузарлар Уимблдондан чиқариб ташланади, чипталари бекор қилинади”, – унинг сўзларини келтиради Tech Times.