Украина армияси Буюк Британиядан ёрдам тариқасида 55 дона Saxon зирҳли машиналарини олди. Бу ҳақда президентининг маслаҳатчиси Юрий Бирюков Фейсбук ижтимоий тармоғи орқали хабар берди.
“55та зирҳли машина Британиядан Украинага етиб келди ва ҳозирликда ҳарбий қисмлардан бирида турибди”, – деган хабар қолдирди у ўз саҳифасида.
Таъкидланишича, машиналар махсус операцияларга мослаштирилиш учун қайта ишланади. Жумладан, улардан 20таси тиббий эвакуация машиналарига, 35таси штаб машиналарига айлантирилади.