ХХР ҳукумати хорижий интернет дўконларининг ички бозордаги улушига қўйилган тақиқни олиб ташлади, деб хабар беради Reuters.
Бу қарор соҳада рақобатни ривожлантириш мақсадида қабул қилинган. Эндиликда Amazon ва Walmart компаниялари Хитой бозорига кириб, маҳаллий онлайн дўконлар билан рақобатга киришиши айтилмоқда.
Охирги йилларда Хитой ушбу соҳада амалга оширилган протекцион сиёсат натижасида интернет тижорат ривожланиб, маҳаллий гигант компаниялар юзага келди. Alibaba, Yihaodan ва JD шулар жумласидандир.