21 июнда илк бор Халқаро йога куни нишонланмоқда. Ушбу муносабат билан Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳридаги Ражпатх хиёбонига йога билан бир вақтнинг ўзида шуғулланиш минглаб одамлар йиғилди.

Ушбу тадбирга 35 минг киши йиғилди. Тадбирда аҳолининг турли қатламлари вакиллари – талабалар, ҳарбийлар ва бошқа касб эгалари иштирок этишди.

Тадбирга шунингдек Гиннесс рекордлар китоби вакиллари ҳам чақирилдилар. Айнан улар дунёдаги энг оммавий тарзда ўтказилган йога машғулотини рекорд сифатида қайд этишди.

Тадбир давомида хиёбонда йиғилганларга Ҳиндистон бош вазири Наредра Моди нутқ билан юзланди. Айнан Модининг саъй-ҳаракатлари туфайли БМТ Бош ассамблеяси ўтган йилнинг декабрь ойида 21 июнни Халқаро йога куни деб эълон қилган эди.

Моди ватандошларига тантанали нутқ билан мурожаат қилиб, сўнгра улар билан биргаликда бир неча йога машқларини бажарди. Аввалроқ Моди ҳар куни йога билан шуғулланишини ва айнан шунинг эвазига у тиниқиб ухламаса ҳам бемалол ишлай олишини айтган эди.