“Манчестер Юнайтед” клуби дарвозабон Давид Де Хеани Мадриднинг “Реал” клубига Серхио Рамосни сотиб олиш имконини бериш эвазига қўйиб юбориши мумкин.

Маълум қилинишича, “Манчестер Юнайтед” “Реал”нинг Де Хеани 18 млн еврога сотиб олиш таклифини рад этган. Мадрид клуби вакиллари испаниялик дарвозабонни сотиб олишга муваффақ бўлишларига ишончлари комил.

Рамос 2017 йилда ниҳоясига етадиган “Реал” билан амалдаги шартномасини узайтириш бўйича келиша олмаётгани маълум қилинганди.