Тошкент шаҳрининг “Шайх Зайниддин” (Кўкча) жоме масжидида таровиҳ намозлари хатми Қуръон билан адо этилмоқда. 17 июндан бошланган хатми Қуръонда "Анъом" сурасигача ўқиб бўлинди. Таровиҳ намозларида Қуръони карим 21 кунда хатм қилиниши режалаштирилган.

Бу йил жоме масжидида Қуронни карим хатимини Хасанхон қори ва Насруллоҳ қорилар адо этишяпти. Уларнинг гўзал қироатлари намозхонларни хушнуд этмоқда. Таровиҳ намозига ҳар куни 10000 га яқин намозхонлар ташриф буюрмоқда.

Жоме масжидда намозхонларнинг ибодатлари учун барча шарт шароит яратиб берилди. Кўнгиллилардан иборат ёшлар намозхонларга хизмат қилишмоқда.

“Шайх Зайниддин” жоме масжидининг матбуот хизмати томонидан кунлик таровиҳ ва унга тайёргарликлар мунтазам ёритилмоқда. Таровиҳ мавъизалари muxlis.uz сайтида эълон қилинмоқда.

Манба: qadriyat.uz