“Марказий Осиё-Хитой” қувури орқали Марказий Осиё давлатларидан ХХРга газ етказиб бериш ҳажмлари 2015 йилнинг бошидан буён 9.43 млн тоннани ташкил қилди. Ушбу ҳажмнинг нархи 13.1 млрд долларни ташкил қилади. Бу ҳақда Хоргос божхонаси вакиллари хабар берди.
Уларнинг қўлидаги маълумотларга қараганда, газнинг 96 фоизи (9 млн тонна) Туркманистон, 4 фоизи Ўзбекистон томонидан етказиб берилган.
“Марказий Осиё-Хитой” қувури 2009 йили ишлай бошлаган. У Туркманистондан бошланади, сўнг Ўзбекистондан ўтади ва Шинжондаги Хоргос божхонаси орқали Хитойга киради. Ундан газ “Ғарб-Шарқ” қувури орқали тарқалиб, 400 млн хитойликнинг хонадонига кириб боради.
Беш йил давомида Марказий Осиё газининг “Ғарб-Шарқ” қувури орқали тақсимотининг умумий ҳажми 110 млрд кубометрдан ошиб кетди.