Ўзбекистон ҳукумати қарорига биноан Гулистон шаҳридаги таъмир ва қурилиш ишлари кўзда тутилган бош режа тасдиқланди. Ҳужжатдан кўзланган мақсад шаҳарни комплекс тарзда ривожлантириш, қурилиш ва шаҳар тузилишининг сифати ва қулайлигини ошириш, шунингдек, шаҳар инфраструктураси ва меъморчилик қиёфасини яхшилашдир. У Гулистон шаҳрини Сирдарё вилоятининг маъмурий, маданий ва иқтисодий маркази сифатида янада ривожлантиришни кўзда тутади.

2020 йилга қадар қурилишнинг биринчи навбати амалга оширилади. Бу даврга келиб шаҳар аҳолиси 125 минг кишини ташкил қилади. 2030 йил охирига қадар бу кўрсаткич 140 минг кишига тенг бўлади. Айни пайтда шаҳарда 84.7 минг киши истиқомат қилмоқда. Шаҳар ҳудуди 2009.4 га, 2031 йили унинг ҳудуди 3553.54 га гача ўсади.

Бош режада таъкидланишича, биринчи навбатда уй-жой фонди 2500.0 минг кв. м ни, 2031 йили эса 2940.0 минг кв. м ни ташкил қилади. Айни пайтда бу кўрсаткич 1619.44 минг кв. км га тенг.
Мактабгача бўлган таълим муассасалардаги ўринлар миқдори 2020 йилда бугунги 4 363 дан 13.020 минггача, 2030 йили эса 22.4 мингга етади.
Шифохоналардаги ўринлар сони 2030 йил охирига қадар 3.23 мингтани ташкил қилади (бугун – 1 345).
Шаҳар транспорти йўллари 2020 йилда 61.85 км ни, 2030 йили 100.7 км ни ташкил қилади. Йўловчилар миқдори 2020 йили 31.9 млн кишини ташкил этса, 2030 йилга келиб 40.6 млн кишига етади.

Бугунги кунда шаҳар аҳолиси 131.2 млн кВт/соат электр қуввати истеъмол қилади. 2030 йили электр қувват истеъмол қилиниши кўрсаткичлари ўсиб, 304.7 млн кВт/соатни ташкил қилади.