Altice телекоммуникацион гуруҳи французларнинг Bouygues Telecom номли компаниясини сотиб олди. Бу ҳақда Рейтер хабар берган.

Хабарда айтилшича, савдо қиймати 10 млрд еврони ташкил қилган.

Bouygues Telecom энди Altice компаниясининг бўлими Numericable-SFR билан бирлаштирилади. Натижада абонентлар миқдори бўйича Orange SA компаниясини ортда қолдириши мумкин бўлади.

Маълумот учун, Bouygues Telecom 1994 йилда ташкил топган бўлиб, штаб-квартираси Париж шаҳрида жойлашган.

Бу янгиликдан кейин Altice ва Bouygues Telecom акциялари 21 ва 15 фоиз кўрсаткичида ўсган. Шунингдек, Numericable-SFR нинг қимматбаҳо қоғозлари нархи 14 фоиз қимматлашган.