22 июнь куни Чилда давом этаётган 2015 йилги Америка Кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи якунланди.
"C" гуруҳида Бразилия терма жамоаси 3 тур учрашувини Венесуэлага қарши ўтказди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг илк 10 дақиқалигидаёқ Тиаго Силва киритган гол бразилияликларга ўйин давомида устунликда ҳаракат қилиш имконини берди. 51 дақиқада эса Фирмино ҳисобни оширди. Мику томонидан 84 дақиқада киритилган жавоб тўпи натижага деярли таъсир қилмади.

Шу тариқа гуруҳда 6 очко тўплаган Бразилия биринчи ўринни эгаллаган ҳолда кейинги босқичга чиқди. Венесуэла эса 3 очко билан энг охирги ўринда қолди.

Шу куни ўтказилган гуруҳнинг иккинчи учрашувида, Колумбия ва Перу ўзаро дуранг ўйнашди ва 4тадан очко жамғарган ҳолда гуруҳдан чиқишди.

Бразилия – Венесуэла 2:1
Голлар: 1:0 – 9 Тиаго Силва, 2:0 – 51 Фирмино, 2:1 – 84 Мику. 
Бразилия – Жефферсон, Дани Алвес, Миранда, Тиаго Силва, Филипе Луис, Фирмино (Давид Луиз, 67), Виллиан, Коутиньо (Тарделли, 67), Фернандиньо, Элиас, Робиньо (Маркиньос, 76).
Венесуэла – Бароха, Вискаррондо, Сичеро, Росалес, Туньес, Ринкон, Сейхас (Мартинес, 46), Герра (Мику, 72), Варгас (Гонсалес, 46), Аранго, Рондон.
Огоҳлантиришлар:  Варгас (45), Сейхас (45), Тиаго Силва (83), Туньес (88).