22 июнь куни 2015 йилги Америка Кубоги мусобақасининг "C" гуруҳида 3 тур ўйинлари ўтказилди.

Колумбия ва Перу ўртасидаги учрашувда ҳисоб очилмади. 0:0 ҳисоби орқали қўлга киритилган 1 очко икки жамоанинг ҳам биргаликда кейинги босқичга ўтишини таъминлади.

Энди кейинги босқичда Перу Боливия билан ўйнайди. Колумбия эса Аргентинага тўқнаш келади. Кейинги босқич ўйинлари 25 июнь куни бошланади.

Колумбия – Перу 0:0
Колумбия – Оспина, Мурильо, Армеро (Ибарбо, 57), Сапата, Арьяс, Куадрадо, Санчес, Валенсия (Мехия, 24), Хамес, Фалькао (Мартинес, 66), Гутьеррес.
Перу – Гальесе, Варгас, Адвинкула, Самбрано, Санчес (Уртадо, 81), Лобатон, Балльон, Аскуэс, Куэва (Йотун, 90), Писарро (Фарфан, 56), Герреро.
Огоҳлантиришлар:  Сапата (8), Балльон (33), Санчес (64), Лобатон (79), Фарфан (90).