АҚШлик ёзувчи, сиёсий фаол ва радиобошловчи Стивен Лендман Россия ва АҚШ етакчилари Владимир Путин ва Барак Обамани бир-бири билан таққослади. Журналист улардан бири айтганини қиладиган, иккинчиси эса ғирт ёлғончи эканини изоҳлаб берди. Бу ҳақда Russian Today хабар бермоқда.

Лендман ўзининг мақоласида бу икки президентга берган тавсифномаларига асос келтириб ўтди.
“Обама барча мусулмонларни Рамазон ойи билан табриклади, бироқ у кўп марта ткрорлагандек, агар у мусулмонлар ҳуқуқлари ҳақида ҳақиқатда қайғурганда, у ислом давлатларини беқарорсизлантиришни ва мамлакат ичида ва унинг ташқарисида исломга эътиқод қилувчиларни таъқиб қилишни бас қилган бўларди. У Эрон ядровий қуроли дастури деб аталувчи масхарабозликни бас қилган бўларди, чунки бутун дунё аллақачон бу дастур мавжуд эмаслигини билади”, деб ёзмоқда ёзувчи.

АҚШ президенти ўзга давлатларда бирин-кетин сиёсий тартибларни ўзгартиришни бас қилиши керак, деб таъкидлайди Лендман.
“Агар у ҳақиқатда самимий бўлганида, Уолл-стритлик товламачиларни қамоққа жўнатган бўларди”, деб қўшимча қилади Лендман.

“Путин эса нима деяётгани аниқ тушунади ва тушунган нарсаси ҳақида гапиради. Унинг услуби – бу унинг дангаллиги. У айтган сўзини доим бажаради. Обама эса унинг тўлиқ акси: ҳеч нарсани ишониб бўлмайдиган даволаб бўлмайдиган ёлғончи. У бошқа нарса ҳақида гапириб, тамоман бошқа нарсани бажаради”, демоқда ёзувчи.

Лендман шунингдек, Путиннинг Санкт-Петербургдаги Халқаро иқтисодий анжумандаги нутқига ҳам эътиборни қаратди. Ёзувчининг фикрича, Путин барча саволларга аниқ ва тўлиқ жавоб берди ва унинг Вашингтон “2.0 версиядаги” совуқ урушни истаётгани ҳақидаги сўзлари ҳаққоний айтилган.

Путин Оқ уйни “АҚШ ўзининг ядровий қурол-аслаҳаси билан қўрқитиб, бутун дунёда қилаётгандек Россиянинг ишига енгилтаклик билан аралашаётгани”га етарлича асос келтириб берди, дейди Лендман.

“Мамлакатни Вашингтондан бошқараётган ақлсизларни ҳисобга оладиган бўлсак, Шарқ ва Ғарб билан қарама-қаршиликнинг вужудга келиши имконияти совуқ уруш пайтидагидан ҳам юқорироқ қолмоқда”, деб ўз мақоласини ниҳоялади ёзувчи.