АҚШдаги Business Insider нашрининг таъкидлашича, Россияда ишлаб чиқарилган “Верба” ташиб юрилувчи зенит-ракета мажмуаси дунёда ўз аналоглари орасида энг кучлиси ҳисобланади.

Маълумки, “Верба” ўзи нишонга олувчи тизимга эга бўлиб, бу тизим ўзи қаратилган ракетага қарши тизимларни алдай олиш хусусиятига эга. Ихтирочилар зенит-ракета мажмуаси нишонни аниқ ва тез ушлаши учун унга уч диапазон: ультрабинафша, яқин инфрақизил ва ўрта инфрақизил диапазонларда ишлай оладиган нишон қидиргичлар ўрнатганлар. Қурилманинг асосий жиҳати унинг нисбатан кичик вазнга эгалиги ҳисобланади.

Business Insider нашрининг ёзишича, “Верба”нинг экспорт қилиниши “хавфли тус олиши” мумкин ва нашр ўз вақтида АҚШ томонидан ишлаб чиқарилган “Стрингер” зенит мажмуалари кейинчалик АҚШнинг ўзига йўналтирганини эслатиб ўтди.

“Верба”га ўхшаш қурол-аслаҳага эгалик қилишни истовчи, АҚШ ва унинг иттифоқчиларига зиён етказиши мумкин бўлган кўплаб номунтазам тузилмалар ва террорчилик гуруҳлари мавжуд”, деб ёзмоқда нашр.