Буюк Британияда аквапарк бассейнига кимёвий моддалар чиқиб кетиши оқибатида 37 киши жабр кўрди

Буюк Британияда Wild Duck Holiday Park кўнгилочар паркининг бассейнига кимёвий моддалар чиқиб кетиши оқибатида 37 киши жабр кўрди, деб ёзмоқда The Daily Star нашри.

Барча жабрланганлар шифохонага етказилганлар. Улар орасида 3 ёшли бола ҳам бор.

Полиция айни пайтда воқеа тафсилотларини аниқлаштирмоқда.

Маълум қилинишича, парк текширув ўтказиш учун ёпиб қўйилди.