1 июлдан 5 июлга қадар Фарғона шаҳридаги Олимпия захиралари коллежи мажмуасида анъанавий таэквон-до бўйича Осиё очиқ чемпионати ўтказилади.

Бу турнир Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон таэквон-до федерацияси ташаббуси билан ташкил этилади.

"Жаҳон" АА хабарига кўра, бу турнирда иштирок этиш учун АҚШ, Озарбойжон, Афғонистон, Бангладеш, Германия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Нигерия, Жанубий Корея, Япония каби давлатлардан 289 нафар спортчи келиши кутилмоқда.