"ИШИД" жангарилари Суриядаги Пальмира шаҳрининг қадимий тарихий қисми Тадмурни миналаштиришган.

Жангарилар яқиндагина ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси ҳисобланган обидаларда бомба ва миналар жойлаштирган.

Суриядаги инсон ҳуқуқлари бўйича кузатув гуруҳининг хабар беришича, жангарилар шу тариқа ҳукумат қўшинларининг ҳужумига тайёргарлик кўрмоқда.

Кузатув гуруҳи вакили Рами Абдулраҳмоннинг айтишича, Тадмур 21 июнь куни миналаштирилган, шунингдек милоддан аввалги 2 асрга тегишли қадимий рум театри биноси атрофига ҳам миналар қўйилган.