ИШИД гуруҳи жангарилари Мўсул шаҳрида жойлашган масжид билан бирга унинг ёнидаги Юнус пайғамбарнинг қабрини ер билан битта қилди. Эндиликда, ИРНА агентлигининг хабар беришича, у ерда боғ қурилади.
Маълум қилинишича, қабрни йўқ қилиш учун террорчилар бульдозерлардан фойдаланган, масжид эса портлатиб юборилган.
ИШИД кўпдан буён тарих ва маданият ёдгорликларини йўқ қилиш билан шуғулланиб келмоқда. Ўтган йилнинг июлида пайғамбарлар Юнус ва Дониёрнинг ёдгорлик мақбараларини бузиб ташлашган эди.