Исроил Ички ишлар вазири Силван Шаломнинг рафиқаси Жуди Шалом Нир-Мозес ўзининг твиттердаги сафиҳасида АҚШ президент Барак Обама ҳақида латифа жойлаштиргандан кейин можаро марказида қолди.

Жуди ўз аккаунтида “Обама қаҳваси нималигини биласизми? Қора ва кучсиз” деб ёзув қолдирди.

Шундай кейин унга интернет фойдаланувчилари “ҳужум” қилиб қолишди. Аёл ўз твитини ўчириб ташлашга мажбур бўлди, бироқ кўпчилик фойдаланувчилар унинг бу твитини суратга олиб, интернетда тарқатиб юборишга улгуришди.

Жуди Шалом Нир-Мозес бу ножўя ҳазили учун ўзини оқлашга уриниб ҳам кўрди.

“Бу ножўя ҳазилни эшитиб, уни келтириб аҳмоқлик қилдим. Мен буни истамагандим, бу мен томонимдан нотўғри ва хунук иш бўлди. Мен ўз қилмишимдан кечирим сўрайман, бу менга кимдир айтиб берган аҳмоқона ҳазил эди, холос. Мен буни чоп этмаслигим керак эди”, деб ёзди у.

Аёл эри бундан хабар топгач, жунбишга келишидан жуда қўрқаётганини тан олди.