“Челси” ҳимоячиси Жон Терри жамоа дарвозабони Петр Чехнинг “Арсенал” ўтиши эҳтимоли ҳақида ўзининг фикрини билдирди.

“Агар “Арсенал” Чехни олишга эришса, унда Чех жамоа таркибини кучайтиради. У жамоа учун мавсумда қўшимча 12-15 очкони сақлаб қолади.

Агар Чех “Челси”ни тарк этса, бизга бунга кўникиш жуда қийин бўлади. Ҳеч ким Чех кетишини истамаяпти, бироқ биз уни ўйнашни хоҳлаётганини тушуниб турибмиз”, деб айтди Терри.