Литва бош вазири Альгирдас Буткявичюс Украинага қурол-яроғ етказиб берилгани ҳақидаги ахборотни инкор қилди. Интерфакс агентлигининг ёзишича, бош вазир ушбу масала давлат мудофаа кенгашида кўриб чиқилиши талаб қилинади.
Илгарироқ Литванинг Украинадаги элчиси Мариюс Януконис расмий Вильнюс қурол етказиб беришни режалаштираётгани ҳақида фикр билдирганди. Бош вазир унинг сўзларини изоҳлаб ўтди.
“Яқин орада бундай йиғилиш қилинмади. Раҳбариятдан ҳеч ким кенгашнинг қарорисиз бундай ишни амалга ошира олмайди”, – таъкидлаб ўтди Буткявичюс.