Ўтмишнинг машҳур футболчиларидан бири Диего Армандо Марадона ФИФА президентлиги учун ўтказиладиган навбатдан ташқари сайловда иштирок этади. Бу ҳақда украиналик журналист Виктор Моралес хабар берган.

"Диего ислоҳотларни истайди. У ФИФА тизимидаги порахўрликка қарши курашиш учун ташкилот президентлиги сайловида қатнашишга қарор қилди. У ўз мавқаэидан фойдаланган ҳолда ФИФАдаги бу ҳолатга чек қўйиш учун яхши имкониятга эга бўлиши мумкин", деб ёзади Моралес.

Эслатиб ўтамиз, ташкилотнинг амалдаги президенти Йозеф Блаттер 2 июнь куни ўз лавозимини тарк этиши ҳақида маълум қилгач, ташкилотнинг янги раҳбарини аниқлаш учун навбатдан ташқари сайлов ўтказилиши эълон қилинганди.

Бу сайлов шу йилнинг 16 декабрида ўтказилиши айтилган. Аниқ сана 20 июль куни ФИФАнинг навбатдан ташқари мажлисидан кейин маълум қилинади.

Шу вақтгача, Зико ва Иордания шаҳзодаси Али ибн Ал-Ҳусайн сайловда қатнашишлари ҳақида расман маълум қилишган.