Ўзбекистон ҳукумати 8-9 июлда БМТнинг Женевадаги инсон ҳуқуқлари бўйича навбатдаги сессия давомида фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар ҳақидаги Пактнинг бажарилиши бўйича ҳисобот беради.

Дунёнинг 168 давлати БМТ Бош ассамблеяси томонидан 1966 йилда қабул қилиниб, 1976 йилда кучга кирган ушбу Пактнинг иштирокчилари ҳисобланади.
18 нафар мустақил экспертлардан ташкил топган инсон ҳуқуқлари бўйича қўмита Ўзбекистондан ташқари, Буюк Британия, Венесуэла, Испания, Канада, Македония ва Франциянинг пакт бўйича ҳисоботларини қўриб чиқади.